Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмат сифати муҳокама қилинмоқда
2019-07-29 | Жамият
2019 йил 27 июль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ва унинг вилоятлардаги бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилик таҳлили, келгусидаги устувор вазифалар ҳамда аҳоли томонидан билдирилган паспорт тизими билан боғлиқ таклиф ва эътирозлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Унда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси ҳамда унинг барча вилоятлардаги раҳбар ходимлари, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти ҳамда барча вилоятлардаги Тергов бошқармалари раҳбарлари, шунингдек Электрон ахборот тизимларининг мутахассислари иштирок этмоқда.
Тадбирда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фаҳриддин Турсунов сўзга чиқиб, жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган ҳато-камчиликлар юзасидан батафсил ахборот берди.
Ҳозирда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги режаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги