Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасвир юзасидан эълон

2019-07-29 | Жамият

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, қишлоқ хўжалигида банд бўлган фуқарога нисбатан зўравонлик ва ҳақоратлаш акс эттирилган видео тасвир юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган видеороликда акс этган воқеани ўрганмоқда (ижтимой тармоқларда фуқаро ўзбекистонлик экани қайд этилмоқда).

Кўрсатилган видеороликда воқеа ва унинг иштирокчилари тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд эмаслиги сабаб, воқеа жойида бўлган гувоҳлардан, шунингдек, воқеа ҳақида ҳар қандай маълумотга эга бўлган шахслардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агенлигига ёки воқеа Корея Республикасида рўй берган бўлса, Агентликнинг Кванджу шаҳридаги ваколатхонасига бу ҳақида хабар беришларини илтимос қиламиз.

Маълумот берган шахснинг исм-шарифи сир сақланиши кафолатланади.

Маълумот учун телефон рақамлар:

Кореяда: +8270 4252 2772, +8262 962 02 01, +8210 9910 0057, +8210 8495 0027

Ўзбекистонда: +998 71 202 33 55

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться