Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Конгрессида учрашув

2019-07-18 | Сиёсат

2019 йилнинг 17 июль куни Вашингтон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация конгрессмен, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги “Ўзбекистон бўйича Кокус”нинг ҳамраиси Трент Келли билан музокара ўтказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари кун тартибининг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди. Конгрессмен Трент Келли эътироф этганидек, сўнгги уч йилда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратилди, ўзаро алоқалар ҳам федерал, ҳам минтақавий даражаларда ривожланмоқда. Дипломатик алоқалар ўрнатилгандан буён илк бор Миссисипи штати губернаторининг 2019 йил май ойида республикамизга ташриф буюриши бунинг ёрқин мисоли бўлди.
 
Суҳбат чоғида парламентлараро алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокамасига, Конгресс аъзоларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштиришга, мамлакатимиз парламентарийларининг қонун ижодкорлиги борасидаги АҚШнинг илғор тажрибасини ўрганишларига алоҳида эътибор қаратилди. “Парламент дипломатияси” инструментларини фаоллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
 
Конгрессмен Трент Келли Ўзбекистон делегациясининг шу кунларда АҚШ пойтахтида бўлиб ўтаётган Диний эркинликларни илгари суриш масалаларига бағишланган иккинчи вазирлар конференциясида иштирок этаётганини қўллаб-қувватлади. Парламент аъзоси диндорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида республика Ҳукумати олиб бораётган сиёсатга юқори баҳо берди ва Конгресс билан мазкур йўналишдаги мулоқотни чуқурлаштиришга кўмаклашиш учун тайёрлигини билдирди.
 
Вакиллар палатасига Миссисипи штатидан сайланган Трент Келли пахтачилик, паррандачилик, сув ресурсларини бошқариш, балиқчилик ва тўқимачилик каби йўналишларида Ўзбекистон ва ўз штати бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорликни ўрнатишга кўмаклашишга тайёр. У республиканинг “Ўзбекистон бўйича Кокус” таркибида вакиллари бўлган бошқа штатлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш борасида ёрдамлашишга ҳам тайёрлигини қайд этди.
 
Учрашувда минтақавий мавзудаги қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться