Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ихтиёрий бўлди!

2019-07-17 | Технологиялар

Давлат хизматлари агентлиги хабар беради: Давлат хизматларини олишда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ихтиёрий бўлди!

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида фуқаролар фикрини ўрганиш ишларини олиб бориб, доимий равишда турли мазмундаги сўровлар ўтказиб туради.

Айнан жамоатчилик билан доимий алоқа натижасида соҳамизни яхшилаш учун бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар аниқланади.

Демак, давлат хизматлари соҳасида қандай янгиликлар ва енгилликлар мавжуд?

Биринчидан, узоқ муддат мобайнида ижтимоий тармоқларда электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган. Аслида эса, мурожаатни электрон шаклда юбораётганда айнан ЭРИ фуқароларни шахсини тасдиқлайди. Шунинг учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсий идентификация қилишнинг бошқа муқобил усуллари мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат хизматлари марказларида ЭРИ калитларини тақдим этиши лозим эди. Таъкидлаш керакки, хизмат учун тўлов ҳам белгиланганди. Бундан ташқари, аҳолимиздан ЭРИни йўқотиб қўйганлиги (у флэшка ёки б. қурилмаларга ёзиб олиниши белгиланган) ва уни олиш учун қайта мурожаат қилиш талаби юзасидан кўплаб норози кайфиятдаги эътироз ва мурожаатлар кун сайин ортиб бораётганди.

ДХА аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қонунчиликка зарур ўзгартишлар киритилишини ташаббус этди. Натижада, ЭРИни мажбурий тартибда қўллашга доир талаб бекор қилинди, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

*Албатта, Марказлар шахсни идентификация қилишнинг турли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо) билан таъминлангунга қадар маълум вақт талаб этилади. Шунга қадар ариза берувчилар томонидан ЭРИни олиш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли сўровномалар қоғоз кўринишида чоп этилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг Марказ ходимларининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органларга юборилишини таъминланади.

Иккинчидан, давлат хизматларидан фойдаланаётганда 10 % чегирмага эга бўлмоқчимисиз? Унда электрон хизматлардан фойдаланинг!

Эндиликда давлат хизматларини олиш учун my.gov.uz портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз тўланади.

Учинчидан, судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳамда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномаларни олиш учун энди ариза берувчи билан бирга унинг яқин қариндошлари ҳам (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) ариза бериши мумкин.

Кўриб турганингиздек, Давлат хизматлари агентлиги келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда ижтимоий тармоқларни доимий равишда ўрганиб боради ҳамда халқимизни қизиқтирадиган муаммоларнинг тизимли ечимини топишга ҳаракат қилади.

Манба: Давлат хизматлари агентлиги

Поделиться