Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида Битим кучга кирди
2019-07-15 | Сиёсат
2019 йилнинг 5 июль кун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 13 сентабрь куни имзоланган ўзаро савдога кўмаклашиш тизими тўғрисидаги Битим кучга кирди.
Ҳужжатда ўзаро савдога кўмаклашиш тизимини ривожлантиришни таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, ҳужжатларни расмийлаштиришда устуворлик бериш ва божхона расмиятчиликларини соддалаштириш кўзда тутилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги