Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Марғилонда “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали бошланди

2019-07-12 | Маданият

11 июль куни Марғилонда Эркин Воҳидов номидаги маданият ва истироҳат боғида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, хорижий давлатлардан келган меҳмонлар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
 
Маросимни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов табрик сўзи билан очиб берди ва мамлакатимизда номоддий маданий мерос, жумладан, фольклор санъатини асраш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
 
“Давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан “Буюк ипак йўли” фольклор мусиқа фестивалига ҳам халқаро мақом берилгани катта аҳамиятга эга. Турли миллат вакилларини маънавий мулоқотга жалб этиш ва халқлараро даражадаги маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш фестивал мақсадларидан ҳисобланади”, - деди Абдуҳакимов.
 
Фестивал доирасида илмий-ижодий конференция, семинарлар, давра суҳбатлари, сайиллар, концертлар, кўргазмалар уюштирилади, турли ҳаваскор фольклор жамоалари, ашула, мусиқа ва рақс ансамбллари, яккахон ижрочилар чиқишлари намойиш этилмоқда.
 
Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётган “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали очилиш тадбири турли ҳудудлардан йиғилган фольклор жамоалари жўрлигида, мушакбозлик саҳнаси билан якунланди.
 
 
Таъкидлаш жоизки, “Буюк ипак йўли” фолклор фестивални ўтказишдан асосий мақсад фольклор мусиқа санъатини кенг тарғиб этиш, мусиқий меросни асраш, ўрганиш, ўзлаштириш, ривожлантириш ва фольклор санъатининг моҳир ижрочиларини рағбатлантиришдан иборат. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться