Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-07-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Лондон шаҳрида ўтказилаётган ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштироки доирасида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жереми Ҳант билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон – Британия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, жорий халқаро кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
 
Икки томон алоқаларининг бутун комплексини илгари суришда мунтазам учрашувларнинг муҳимлиги эътироф этилди. Шу нуқтайи назардан ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш амалиёти қўллаб-қувватланди. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди июнь ойида Лондон шаҳрида ўтказилган эди.
 
Учрашувда аниқ таклифлар кўриб чиқилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришдан томонларнинг бирдек манфаатдорлиги тасдиқланди.
 
Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади ҳамда мамлакатимизнинг Афғонистон Ислом Республикаси иштирокидаги минтақавий иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться