Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ ДИИҲБнинг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари билан учрашув

2019-07-10 | Сиёсат

2019 йил 9 июль куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Сайлов бўйича департаменти раҳбари Александр Шлык раҳбарлигидаги ЕХҲТ ДИИҲБнинг Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бўлажак парламент сайловига муҳим сиёсий воқеа сифатида қаралаётгани қайд этилди, чунки сайлов Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган Сайлов кодексига мувофиқ янгича шароитда бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати шундаки, Кодекс лойиҳасини муҳокама қилишда ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари ҳам иштирок этган.

Томонлар миллий сайлов қонунчилиги сайлов амалиётидан келиб чиқиб ва хорижий экспертлар тавсияларини, шу жумладан ЕХҲТ ДИИҲБ тавсияларини ҳисобга олган ҳолда изчил такомиллашиб бораётганлигини таъкидладилар.

ЭБМ аъзолари сайлов жараёни демократик принциплар ва стандартларга мувофиқ ўтиши учун Ўзбекистонда сайлов тизимини янада такомиллаштириш масалаларига берилаётган эътиборни юқори баҳоладилар.

Учрашувда ўзаро манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ экспертлари сиёсий партиялар, бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек фуқаролик институтлари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказадилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться