2019 йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрига ташриф буюради.
Ташриф дастурида 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш учун Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев билан музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон делегацияси Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси ҳудудидаги “Ўзбекистон” павилонида ҳамда қатор корхона ва ташкилотларда бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги