Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат мигрантлари учун янги суғурта жорий этилди

2019-07-04 | Жамият

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан республика ташқарисига чиқадиган меҳнат мигрантларини суғурталашга оид янги суғурта маҳсулотлари жорий этилди.

Булар Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ишлаб ишлаб бўлиб, ҳозирги кунга қадар 23 мингдан ортиқ шундай суғурта полислари сотилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

Жамият масъулларининг айтишича, хорижда, хусусан, Россия Федерациясида меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Русский стандарт страхования” суғурта компанияси билан янги “Патент+” лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.

“Ўзагросуғурта” АЖ томонидан жойларда суғурта борасида аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш борасида изчил ишлар олиб бориляпти. Жамият бошқаруви ва ҳудудий филиалларига 2018 йил ва 2019 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 700 яқин мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг деярли барчаси ўрганилиб, фуқароларга мурожаатлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилган, жумладан, 800 га яқини ижобий ҳал этилган.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться