Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пекинда Ўзбекистон ИИВ академияси вакилларига шаҳодатномалар топширилди

2019-07-03 | Жамият

Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги университетида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг курсантлари ва ўқитувчилари гуруҳига халқаро алмашув курсини ўташгани тўғрисидаги шаҳодатномаларни топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Мамлакатимиз вакиллари мазкур университетда бир ойлик халқаро алмашув ўқув курсини ўтади.

Маросимда ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги университети раҳбарининг ўринбосари Си Янли Ўзбекистон делегацияси аъзоларини қисқа муддатли таҳсилни муваффақиятли якунлаганлиги билан қутлар экан, Жанубий Корея, Германия, Венгрия, Индонезия университетлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси мазкур олий ўқув юрти билан кадрлар тайёрлаш ва халқаро алмашувлар тизимини йўлга қўйган бешинчи хорижий олий таълим муассасаси эканлигини алоҳида қайд этди.
 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бундан икки йил аввал Ички ишлар вазирлиги академиясига ташрифи чоғида бу соҳада юқори малакали, профессионал кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, шахсий таркибнинг касб маҳорати, маънавий-маърифий, ҳуқуқий билимини пухта шакллантириш бўйича муҳим кўрсатмалар берган эди.
 
Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг амалий натижаси ўлароқ, 2017 йил мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда ХХР Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида меморандум имзоланган эди. Мазкур ҳужжатда кадрлар алмашиш, уларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, таълим жараёнига замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик сингари масалалар ўз ифодасини топган.
 
Ўзаро ҳамкорлик доирасида 2018 йил апрель-май ойларида ИИВ академиясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ХХР Жамоат хавфсизлиги университетида малака ошириб қайтди.

Shuni ham qayd etish joizki, sohadagi zamonaviy bilimlar samarali o‘zlashtirilishi maqsadida O‘zbekiston tomonining takliflarini e’tiborga olib, XXR Jamoat xavfsizligi vazirligi universiteti mamlakatimiz Ichki ishlar vazirligi akademiyasi kursantlari uchun maxsus o‘quv dasturini tayyorladi.

- Biz bu yerda jinoyatchilikning oldini olish, ularni fosh etish va boshqa yo‘nalishlarda o‘z bilimlarimiz qamrovini yanada kengaytirishga muvaffaq bo‘ldik, - dedi O‘zbekiston Ichki ishlar vazirligi akademiyasining 2-bosqich kursanti Guljavhar Bozorboyeva. - XXR Jamoat xavfsizligi vazirligi universitetida orttirgan bilim hamda tajribaimiz kelgusidagi o‘qish va ish faoliyatimizda asqotishiga ishonamiz.

Томонлар ўртасида имзоланган Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумга мувофиқ, жорий йил июль ойида ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги университетининг талаба ва ўқитувчилари гуруҳи бир ойлик халқаро алмашув ўқув курсини ўташи учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясига бориши режалаштирилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться