Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакатимиздаги 61 та асосий сув олиш нуқталарида “Smart Water” қурилмасини ўрнатиш ишлари давом этмоқда

2019-07-02 | Жамият

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Унда Президентимизнинг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.
 
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров сўнгги йилларда кузатилаётган сув танқислиги ва ички ирригация тармоқларининг асосий қисми яроқсиз ҳолатга келгани суғориладиган экин ерларининг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига ва йиллар давомида фойдаланишдан чиқиб кетишига сабаб бўлганини қайд этди. 2008-2017 йилларда суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш мақсадида давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ирригация ва мелиорация тадбирлари амалга оширилиши натижасида 1,7 миллион гектардан ортиқ суғориладиган майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилган эди.
 
– Мазкур ҳужжат мамлакатимизда фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни босқичма-босқич қайта фойдаланишга киритишдан иборат, – дейди қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев. – Эндиликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш агротехникаси, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини геоахборот тизими орқали мониторинг қилиш, ерни масофадан зондлаш тизимларидан кенг фойдаланилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизими тубдан такомиллаштирилади. Бунда ҳудудларнинг тупроқ, иқлим шароитлари ва сув билан таъминланганлик даражаси, ички ва ташқи бозорда маҳсулотга бўлган талаб, даромадлилиги асосий мезон бўлиши керак.
 
Муҳокамаларда асосий эътибор сув танқис ҳудудларда кам сув талаб қиладиган, сувсизликка чидамли ва сув тўплаш хусусиятига эга бўлган экинларни жойлаштиришга қаратилди. Мутахассислар тармоқларни интенсив ривожлантириш талабидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш схемаларини такомиллаштириш, майдон бирлиги ҳисобига кўчат сонини мақбул даражагача ошириш бўйича бир қатор таклифлар киритди.
 
– Айни пайтда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга катта эътибор қаратганмиз, – дейди сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев. – Бу борада Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИКА)нинг 7 миллион АҚШ доллар қийматидаги грант маблағи ҳисобига республикамиздаги 61 та асосий сув олиш нуқталарида “Smart Water” қурилмасини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. 2022 йилгача ушбу лойиҳани 400 та сув олиш нуқтасига жорий қилиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
 
 
А.МУСАЕВ

Манба: ЎзА

Поделиться