Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Google Arts & Culture Ўзбекистон музейларига 3D-турларни ишлаб чиқмоқчи

2019-07-02 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва Санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Google Arts & Culture ўртасида Ўзбекистон музей коллекциялари онлайн каталогини жойлаштириш тўғрисида битим имзоланди.

Маълумот учун, Google Arts & Culture – бу дунёнинг 70 та мамлакатидан 1200 та музей, галереялар ва бошқа ташкилотлар экспонатларининг онлайн-тўпламидир.

Ушбу сервис хизмати дунё кўргазмаларига ташриф буюриш ва санъат намуналарини синчиклаб ўрганиш имкониятини беради.

Шунингдек, бу ерда дунё маданияти ва санъати тарихи, шу бўйича мақолалар, фотосуратлар, видеороликлар ва қўлёзмалар тақдим этилади, шаҳарлар, меъморий ёдгорликлар, табиат мўъжизалари томон экскурсиялар ташкил қилинади.

Шу кунларда платформада рақамли коллекция ва иккита онлайн кўргазма ишга туширилган.

Жамғарма эса Google Arts & Cultureʼнинг Ўзбекистондаги илк шеригига айланди.

“Ўзбекистон музейлари коллекцияларининг Google Arts & Cultureʼда мавжуд бўлиши дунё онлайн платформасида маданиятлар кўп қирралилиги чегараларини кенгайтириш имконини беради. Энди жаҳоннинг исталган бурчагидаги фойдаланувчилар тақдим этилган экспонатларни томоша қила олишади”, - дейилади жамғарма хабарида.

Кейинги босқичда Google Arts&Culture Ўзбекистон музейларига 3D-турларни ишлаб чиқишни режалаштиряпти.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться