Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Cotton Campaign” коалицияси “Ўзбекистон учун ислоҳотлар йўл харитаси”ни чоп этди. Бунинг аҳамияти нимада?

2019-07-02 | Иқтисодиёт

Яқинда “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан “Ўзбекистон учун ислоҳотлар йўл харитаси” чоп этилди. Унда “тизимли мажбурий меҳнатни тугатиш, тузилмавий ислоҳотлар ўтказиш, фуқаролик жамияти ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш”дек учта асосий мақсадга эришишга қаратилган қатор тавсиялар таклиф қилган.

Мазкур ҳужжат муносабати билан берилган пресс-релизда коалиция Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича улкан ўсишга эришганини тан олар экан, бинобарин юқорида кўрсатиб ўтилган мақсадлар йўлида сезиларли натижалар қўлга киритилганини эътироф этган.

Хусусан, “Cotton Campaign” коалицияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида баён этилган ислоҳотларга тарихий содиқликни юксак баҳоламоқда. Хусусан, 2017 ва 2018 йилларда давлат буйруғи билан ёши катталарни оммавий меҳнатга жалб этишни тўхтатиш, шунингдек, пахта йиғим-теримида тизимли болалар меҳнатини йўқ қилиш борасида катта ўсишга эришилгани билдирилган.

Коалиция ҳаммуассиси Патришии Журевичнинг сўзларига кўра, кўрсатиб ўтилган “Йўл харитаси” Ўзбекистон ҳукумати билан келгусидаги ўзаро алоқалар учун пойдевордир. Зеро, у Ўзбекистон пахтаси, ундан фойдаланиб тайёрланган маҳсулотлар, қолаверса, ўзбек тўқимачилик брендларига нисбатан бойкот масаласини ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил февраль ойида Ўзбекистон делегацияси “Cotton Campaign” коалициясининг ҳар йиллик йиғилишида илк бор қатнашганди. Мазкур иштирок ҳуқуқни ҳимоя қилиш тузилмаси томонидан Ўзбекистон ҳукуматининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасидаги энг нозик масалалар бўйича ҳам очиқ мулоқот ҳамда консруктив ўзаро алоқаларга тайёр эканлигининг тасдиғи сифатида баҳоланган эди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан чекловларни бекор қилишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма режани ишлаб чиқишга келишиб олинганди.

Бинобарин, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ҳам АҚШнинг қатор идоралари тегишли маърузаларида мамлакатимиз мажбурий меҳнатга қарши курашишда ўсишга эришганини эътироф этаётганини бир неча бор маълум қилди. Хусусан, АҚШ Меҳнат департаменти 2019 йил 25 март куни Ўзбекистон пахтасини мажбурий ёки болалар меҳнати воситасида етиштирилган маҳсулотлар “қора рўйхати”дан чиқарди. Қолаверса, АҚШ Давлат департаментининг мажбурий меҳнат масалалари бўйича 2018 йил июнь ойида эълон қилинган ҳужжати, одам савдоси бўйича маърузасида Ўзбекистон илк бор энг ёмон учта тоифадан чиқарилди.

Кўрсатиб ўтилган маърузаларда ёши катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни бартараф этиш ва ҳар йилги пахта теримида тизимли болалар меҳнатини тўлиқ йўқ қилиш, кўнгилли меҳнат ва фермерларни қўллаб-қувватлаш механизмларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги секторини ислоҳ этиш, бюджет ташкилотлари ишчиларини мажбурий меҳнатга жалб этмаслик, мустақил халқаро кузатувчиларнинг тўлиқ тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича жиддий чора-тадбирлар қабул қилинганига урғу берилган.

Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоботига кўра ҳам, Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилда тизимли болалар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаган. Чунончи, ўтган йилда пахта йиғим-теримида иштирок этганларнинг 93 фоизи буни мажбуран қилмаган, талабалар, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларни йиғиш тўхтатилган. Мониторинг чоғида аниқланган фактлар эса “тизимли ёки тизимли характер” касб этмагани тасдиқланган.

Демак, мамлакатимиз ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқдир. Буни Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги тегишли қарорига мувофиқ, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссия тузилгани, уларни имплементация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланиб, амалга оширилаётгани ҳам тасдиқлайди.

Зеро, Ўзбекистон жорий йил март ойида Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь), июнь ойида эса Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённома (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилди. Буларнинг барчаси мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат хатарларини бартараф этиш, бу борадаги хавфни оширувчи омилларни аниқлаш, иш берувчиларни мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнатда иштирок этишларига йўл қўймаслик бўйича ўқитиш ва хабардор қилишга йўналтирилган.

Мухтасар айтганда, “Cotton Campaign” коалицияси 2019 йилги пахта йиғими мавсумида республикада бу борада улкан муваффақиятларга эришилишига ишонч билдиряпти. Коалициянинг фикрича, давлат сектори ёки хусусий корхоналар, агентлик ёки ташкилотлар ишчиларини пахта теришга сафарбар этмаслик; мажбурий меҳнат ҳолатларини текшириш ва шу каби қарорларга алоқаси бўлган барча мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш, пахта етказиб бериш ҳажмларини бажармагани учун фермерлардан жарима ундиришни бекор қилиш ва ёллаш амалиёти шаффофлигини таъминлаш ана шу ютуқнинг асосий кўрсаткичларига айланади.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться