Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳарбий ўқув факультети курсантлари қасамёд қабул қилди

2019-07-01 | Жамият

Кеча, 30 июнь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ҳарбий ўқув факультети (Ҳарбий кафедра) курсантларининг Ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда университет ректори Садриддин Туробжонов, Мудофаа вазирлиги кадрлар тайёрлаш бош бошқармаси масъул офицерлари курсантларни Қуролли Кучлар сафига киришлари муносабати билан қутлади.

Шунингдек, тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестри ҳам иштирок этиб, ўзининг чиқишлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашди.

Ҳар йили Тошкент давлат техника университетининг Ҳарбий ўқув факультети 3-курс курсантлари Қуролли Кучлар сафига кириш олдидан ўз хизмат бурчларини садоқат билан адо этиш тўғрисида қасамёд қилишади. Бу йилги маросим ҳар галгидан кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналарнинг ҳам қувончлари бисёр.

“Қалбим фахрга тўлиб, ғурурланиб турибман. Саф тортиб турган норғул йигитлар орасида менинг ҳам фарзандим борлиги кўксимни ифтихорга тўлдирмоқда. Қаранг, ҳарбий либос фарзандларимизга янада кўрк, салобат бахш этибди. Ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлимнинг аҳдига содиқ қолишига, Ватан олидаги бурчини намунали ўтаб, юзимизни ёруғ қилишига ишонаман”, — дейди курсант онаси Замира Рўзиева.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться