Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро меҳнат ташкилоти маслаҳатчиси билан учрашув

2019-06-28 | Сиёсат

2019 йил 28 июнь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) техник масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Йонас Аструп билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ХМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Йонас Аструп Ўзбекистонда ХМТ тавсияларини рўёбга чиқариш, 144-сонли Конвенцияни ратификация қилиш борасида эришилган ижобий натижаларга юқори баҳо берди. Унинг фикрича, “Ўзбекистон Президент Ш.М.Мирзиеёв раҳбарлигида АҚШ Давлат департаментининг одам савдоси билан боғлиқ вазият хусусидаги йиллик ҳисоботида ўз рейтингини оширишда мисли кўрилмаган даражада тараққий этди”.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли долзарб масалалар юзасидан амалий мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться