Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Индонезия: Ўзбекистон «Мусулмон сайёҳлар учун янги манзил» сифатида кашф этилмоқда

2019-06-28 | Туризм

27-29 июнь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида «Trisakti Tourism Award» кўргазмаси ҳамда «Indonesia Halal Expo-2019» маҳсулот ва хизматлар ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли туризм тадбирида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари алоҳида зиёрат туризми миллий стенди билан иштирок этишмоқда.

Кўргазма доирасида бўлиб ўтган конференцияда Индонезиянинг ҳалол хизматлар ва зиёрат туризми йўналишида босиб ўтган йўли, эришган ютуқлари, халқаро тажриба ҳақида сўз борди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, конференцияда хорижий мамлакат тақдимоти учун фақат Ўзбекистон танлаб олинди ва «Мусулмон сайёҳлар учун янги манзил» мавзусида Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида тақдимот бўлиб ўтди.

«Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан танишиб, мамлакатингизда зиёрат туризмини ривожлантириш учун кўплаб шароитлар мавжуд эканлигига амин бўлдик», – дейди «Trisakti Tourism Award» президенти Вирянти Сукамдани хоним. – Ўзбекистон Республикаси Президентининг икки ташаббуси билан 2018 йилнинг 10 февралидан бошлаб Индонезия фуқароларига виза тизимининг бекор қилингани ҳамда яқиндагина йўлга қўйилган Тошкент-Жакарта-Тошкент тўғридан-тўғри авиақатнови икки мамлакат ўртасидаги туризм ва иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга катта туртки берди".

Вирянти Сукамдани хонимнинг сўзларига кўра, ушбу ижобий омиллар Ўзбекистонда туғилиб ижод қилган алломалар, имомлар, бой ислом цивилизацияси мероси, 4 мавсумли гўзал табиатни томоша қилишга қизиқаётган салоҳиятли сайёҳлар учун асосий чорловчи восита бўлиб хизмат қила олади. Виза тизимининг кўп мамлакатларга нисбатан олиб ташланиши эса Ўзбекистонни жаҳоннинг зиёрат туризми йўналишида етакчиларидан бирига айланишига олиб келиши мумкин.

Маълумот учун: Вирянти хоним Индонезиянинг энг йирик меҳмонхоналар тармоғига эга «Sahid Hotel» ташкилоти фонди президенти бўлиб,  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси таклифи билан Самарқанд вилоятида Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳи яқинида қурилаётган ҳалол стандартли «Sahid Hotel» лойиҳасини амалга оширмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться