Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон отелерлар ассоциацияси тақдимоти бўлиб ўтди

2019-06-28 | Туризм

2019 йил 26 июнь куни «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон отелерлар ассоциациясининг тақдимоти ўтказилди. Унда Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ отелерлар, шунингдек, туроператорлар ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон отелерлар ассоциацияси жорий йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистон меҳмонхоналар саноатини ривожлантириш, меҳмонхона хизмати сифатини яхшилаш ва кенгайтириш, меҳмонхоналарга доир халқаро ва миллий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш мақсадида ташкил этилган.

«Бугунги кунда мамлакатимизда айнан туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган жамоат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовор. Хусусан, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва ресторанларда туристларга хизмат кўрсатиш даражасини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича халқаро конференция ва семинарларни ўтказиш, хорижий экспертлар иштирокини таъминлаш борасида бир қатор ишларни режалаштирганмиз» – дейди Ўзбекистон отелерлар ассоциацияси раиси Фарангиз Абдуллаева.

Тадбир давомида мазкур Ассоциация ташкил этилганидан бугунги кунгача бўлган давр ичида эришилган ютуқлар ва олиб борилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Хусусан, Ўзбекистон отелерлар ассоциацияси олдида турган долзарб вазифалар ҳамда режалар кўриб чиқилди. Жумладан, маҳаллий меҳмонхона ва ресторанларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, раҳбар ва масъул ходимларнинг малакасини ошириш, мазкур соҳада хориждаги етакчи меҳмонхона ва ресторанлар вакилларини кенг жалб қилиш орқали турли ўқув машғулотларини ўтказиш, туристларга хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш ҳамда кадрлар базасини шакллантириш каби масалалар, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар кенг муҳокама этилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться