Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мудофаа вазирлиги делегацияси Россияда ўтказилаётган халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда
2019-06-28 | Жамият
Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуролланиш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси вакиллари Россия Федерациясида ўтказилаётган “АРМИЯ—2019” V халқаро ҳарбий-техника форумида иштирок этмоқда.
Форум давомида турли давлатларнинг корхона ва компанияларида ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулклар намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси форум давомида турли давлатлар корхона ва компанияларининг вакиллари билан қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника, ҳарбий-техник мулк ҳамда заҳира асбоб ва анжомлар билан қуроллантириш бўйича музокара ўтказмоқда.
Шунингдек, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникаларни модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда муҳандислик-техниклар таркибини тегишли давлатлар корхоналарига тажриба алмашинувига юбориш, давлатлар ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
V халқаро ҳарбий-техник форум жорий йилнинг 30 июнига қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги