Корея Республикасининг Карантин ҳамда ҳайвон ва ўсимликлар инспекцияси агентлиги мамлакатда Африка чўчқа гриппи ва парранда гриппи тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар доирасида 2019 йилнинг 1 июндан бошлаб қуйидаги гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни таъқиқлайди:
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари: мол, чўчқа ва товуқ гўштлари, ветчина, сосиска/косбаса, қуритилган гўшт, пиширилган гўшт, консервалар ва ҳоказо;
- ҳайвон маҳсулотлари: буғу шохлари, суяклар, патлар ва ҳоказо;
- сут маҳсулотлари: сут, пишлоқ, ёғ ва ҳоказо;
- тухум ва тухум маҳсулотлари: товуқ ва қуш тухумлари, тухум оқи, тухум кукуни ва ҳоказо;
- уй ҳайвонлари учун озуқа, егулик, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳоказо.
Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотларини Корея Республикасига қонунга хилоф тарзда олиб киришга ҳаракат қилиш 5 млн Корея вони (1$= 1155,57 вон) миқдоридаги жарима солинишига асос бўлади.
Жаримани тўламаслик мамлакатга 5 йил муддат ичида қайта киришга таъқиқ қўйилишига сабаб бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги