2019 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Марокаш Подшоҳлигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Боку шаҳрида) Муҳаммад Одил Эмбаршни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимидан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан қутлади ва Ўзбекистон-Марокаш муносабатларини мустаҳкамлашда муваффақият тилади.
Суҳбат чогида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Марокаш Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги делегациялари ўртасида Тошкент шаҳрида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш долзарблиги тасдиқланди. Янги даражадаги ҳамкорликнинг асосларини яратиш мақсадида муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқ базасини кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.
Ўзбекистон томони 2018 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолуциясини қабул қилиншда фаол қўллаб-қувватлагани учун Марокаш томонига миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Бухоро шаҳри 2020 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан ташкил этиладиган тадбирларни ўтказишда ҳамкорлик қилишга томонлар тайёр эканлиги қайд этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги