Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея билан олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

2019-06-26 | Таълим

Жанубий Кореянинг Вусонг университети Президенти, Доктор Джон Эндикот бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ташриф буюрди.

Делегация раҳбарига Вусонг таълим жамғармаси бошқарув кенгаши аъзоси Санг Хан Ким ҳамда Вусонг университетининг Бошқарувни режалаштириш департаменти директори Бюнгик Жунг ҳамроҳлик қилди. Меҳмонларни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Маджидов қабул қилди.

Икки томонлама бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасида олий таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, малакали мутахассислар тайёрлаш борасида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Жанубий Кореянинг Вусонг университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться