Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ипак йўли» Халқаро туризм университети Британия Кенгаши тендерида ғолиб бўлди

2019-06-26 | Туризм

Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети (ХТУ) Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида Creative Spark лойиҳаси доирасида Британия Кенгаши лойиҳаси грант воситаларидан «Инглиз тили клуби» очилиши учун ўтказилган тендерда ғолиб бўлди.

Creative Spark: Higher Education Enterprise Programme – Буюк Британия ва креатив фикрлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳа иштирокчилари мамлакатлари университетлари ҳамда таълим муассасалари ўртасида креатив иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўтказилувчи халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир дастур. Лойиҳада дунёнинг етти давлати - Ўзбекистон, Грузия, Украина, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбойжон ва Арманистондан 120 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Дастур олий таълим тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва муваффақиятли ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида Буюк Британия тажрибасидан фойдаланган ҳолда таълим жараёни доирасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Лойиҳа иштирокчиларининг биринчи расмий учрашуви 2018 йилнинг 20-21 ноябрида Грузияда бўлиб ўтган, унда Ўзбекистондан «Ипак йўли» ХТУнинг ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича проректори Баҳодир Тўраев қатнашган. Учрашув давомида 35 ҳамкорлик гуруҳлари вакиллари ушбу лойиҳа режалари ва уни амалга ошириш босқичлари (меҳнат бозорини тадқиқ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик эҳтиёжларини аниқлаш, янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш, талабалар орасида креатив фикрлаш ва тадбиркорлик бўйича танловлар ташкил этиш)ни муҳокама қилишган. 2018 йилнинг декабрида инглиз тилини ўрганиш платформасига старт берилди ва у ерда университетнинг 137 нафар талабаси рўйхатдан ўтди.

Ҳамкорликнинг иккинчи босқичида 2019 йилнинг 18-20 февралида Шотландиянинг «Queen Margaret» университети профессорлари Клер Симен ва Марк Робертсон ўқитувчи ва  талабалар учун тадбиркорлик кўникмалари ва кичик оилавий бизнесни шакллантиришга доир семинар ўтказиш мақсадида ташриф буюришган. Шунингдек, «туризм соҳасида тадбиркорлик» бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилган ва бу дастур 2019-2020 йилнинг ўқув режасига киритилган. 2019 йилнинг апрелида лойиҳа доирасида «Big Idea Challenge» танлови эълон қилинди. Танлов шартларига кўра, университетнинг етти талабаси ўзининг тадбиркорлик ғояси ҳақида видеоролик тайёрлаб, ижтимоий тармоқларга жойлади. Танлов натижалари 16 июлда эълон қилинади ва ғолиблар 4-6 сентябрда Оксфордда бўладиган конференцияга йўлланади.

2019 йилнинг 13-15 майида ҚМУ профессорларининг Самарқандга навбатдаги ташрифи амалга оширилди. Мазкур ташрифдан мақсад университет маъмурияти ва ўқитувчиларини мавзуий маҳорат дарсларини ташкил қилишга ўргатиш бўлди. Таълим давомида «Кичик хусусий меҳмонхоналарда нонушталарни ташкиллаштириш», «Меҳмонхоналарда ичимликлар ва озиқланиш хизмати», «Ҳалол стандарти ва ҳалол ресторанлар хизматлари» ва «Тахи ҳайдовчилари учун маҳорат дарси» каби долзарб мавзулар бўйича тўрт маҳорат дарси ташкил этилди.

Инглиз тили клуби” дастури тўрт асосий йўналишни ўз ичига олган:

1. Инглиз тилини ўрганиш;

2. Касбий тил кўникмаларини такомиллаштириш;

3. Ишга киришиш;

4. Тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш.

Инглиз тилини ўрганиш дастури 20 ҳафта давом этиб, 2019 йилнинг октябридан 2020 йилнинг мартигача бўлган муддатда ҳафтада икки марта 90 дақиқалик машғулотлар кўринишида ўтказилади. Ушбу клубда Университетнинг 20 нафардан ошмаган, тилни билиш даражаси камида «А2» бўлган талабалари ўқиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, Британия Кенгаши Клубни зарур ўқув жиҳозлари билан таъминлайди ва ўқитувчилар меҳнати тўлови харажатларини қоплайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться