Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йиллик тадбирлар тақвими web саҳифаси яратилди

2019-06-24 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий сайёҳлар хабардорлигини таъминлаш мақсадида алоҳида web саҳифа ишлаб чиқилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хорижий мамлакатлар сайёҳларини Ўзбекистонда ўтказилаётган маданий-оммавий тадбирларда иштирок этишга жалб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
 
Сайёҳларни мамлакатимизда, айниқса, жойларда бўлиб ўтаётган тадбирларда иштирок этишга кўпроқ жалб этиш, уларни мазкур тадбирлар тўғрисида тўлиқ хабардор қилиш ҳамда сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида юртимизда йил давомида ўтказиладиган йирик тадбирларнинг (маданий, кўнгилочар, спорт ва ҳоказо) аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолда тадбирлар тўғрисидаги қисқача маълумотларни жамлаган узевент.cом web саҳифаси яратилди.
 
Мазкур web саҳифа орқали хорижий ва маҳаллий сайёҳлар Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлишлари ҳамда ўз саёҳат дастурларини ўзларини қизиқтирган тадбирлар ўтадиган кунга қараб белгилаб олиш имкониятига эга бўлишади.
 
Таъкидлаш жоизки, uzevent.com web саҳифаси дастлаб уч - ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёритиб борилади. Кейинчалик, француз, итальян, немис, испан, хитой, япон ва корейс тиллари ҳам киритилиши режалаштирилган.
 
Шу билан бирга, қўмита мутахассислари томонидан web саҳифанинг мобил иловасини яратиш режалаштирилмоқда. Сайёҳларга йиллик тадбирлар тақвими қулай кўринишда тақдим этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться