Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тарихий алоқалар, ҳамкорлик муносабатлари кенгаймоқда

2019-06-21 | Жамият

Тошкент давлат шарқшунослик институти томонидан “Ўзбекистон – Афғонистон” дўстлик жамияти кўмагида “Афғонистон XX ва XXI асрлар чорраҳасида: тарихий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий жиҳатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро муносабатлар” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилди.

Афғонистон Ислом Республикаси мустақиллигининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, АҚШ, Хитой, Нидерландия, Швеция мамлакатларидан академик доиралар вакиллари, олимлар, етакчи экспертлар иштирок этди.
 
Анжумандан кўзланган асосий мақсад – Афғонистон тараққиётининг сўнгги 40 йилдаги ижтимоий, тарихий-маданий соҳаларини илмий таҳлил қилишдан иборат.
 
Тадбирда таъкидланганидек, айни пайтда Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасида ривож топаётган муносабатлар икки мамлакат халқлари фаровонлиги, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон қўшни Афғонистон билан икки томонлама алоқаларни сезиларли даражада кенгайтириб, афғон можаросини ҳал этиш бўйича кўп томонлама музокараларда фаол иштирок этмоқда. 2018 йил март ойида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг ташкил этилгани ҳам фикримизга ёрқин мисол.
 
Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, савдо-иқтисодий алоқалар ва транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқда.
 
Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари, вазирликлар ва идоралар ўртасидаги мулоқотлар ўзаро ишончни мустаҳкамлашда муҳим омил бўляпти. 
 
Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Афғонистон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмида ўсиш суръати кузатилмоқда. Икки томонлама савдо ҳажмини келгусида янада ошириш бўйича имкониятлар бор.
 
Бугунги кунда Ўзбекистонда афғон ёшларини ўқитиш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун зарур шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозими жорий этилгани, халқ дипломатияси имкониятларидан самарали фойдаланилаётгани барча соҳаларда манфаатли алоқалар ривожида муҳим ўрин тутмоқда.
 
– Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбекистон –Афғонистон” дўстлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилаётган бугунги конференция ижтимоий-сиёсий, илмий аҳамиятга эга, – дейди Тошкент давлат шарқшунослик институти профессори Раҳмонхўжа Иномхўжаев. – Институтимизда афғон тилшунослиги, тарихи ва маданияти бўйича мутахассислар тайёрланиб, Афғонистон бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадбир доирасида ижтимоий-маданий муносабатлар бўйича алмашинувларни янада жонлантириш имкони туғилмоқда.
 
Конференция ўз ишини шуъба мажлисларида давом эттирди. Афғонистоннинг ижтимоий-маданий тараққиёти масалалари юзасидан маърузалар тингланди. Марказий Осиё давлатлари билан маданий, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги алоқалари, ушбу жараёнда Ўзбекистоннинг роли таҳлил қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться