Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

CAREC – 2019: божхона ҳамкорлиги соҳасида Ўзбекистон ташаббуси маъқулланди

2019-06-21 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида 20 июнь куни Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) Божхона ҳамкорлик қўмитасининг ўн саккизинчи мажлиси иш бошлади.

Тадбирда Ўзбекистон, Афғонистон, Грузия, Мўғулистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой божхона хизматлари, шунингдек, Жаҳон божхона ташкилоти делегацияси, Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этмоқда.
 
CAREC дастури Осиё тараққиёт банки ташаббуси билан 1997 йилда Осиё давлатларининг божхона соҳасида минтақавий ва кўп томонлама ҳамкорлигини янада кенгайтириш масадида ташкил этилган. Бугунги кунда 11 давлат ушбу ташкилотга аъзо. CAREC дастури божхона назорати ва расмийлаштириш жараёнларини модернизациялашдан ташқари назорат пунктлари, чегара хизматларини такомиллаштириш, автомобиль ва темир йўллари, ҳаво транспортини ривожлантириш каби йўналишларда ҳам фаолият олиб бормоқда.
 
Мажлисда Ўзбекистон томони CARECга аъзо давлатлар божхона хизматлари ўртасида ягона ахборот тизимини жорий этиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур ташаббус CARECга аъзо давлатларнинг ягона ойна тизимини жорий этиш ва ташувчилар рўйхатини тузиш, электрон хужжат айланишини ташкил этиш, тадбиркорларнинг шахсий кабинетини яратишни кўзда тутади. Ягона ахборот тизими воситасида божхона органлари давлат чегаралари орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлардан олдиндан хабардор бўлади. Бу, ўз навбатида, тадбиркорларнинг қиcқа муддатда чегарадан ўтишини таъминлаб, молиявий харажатларни қисқартириш имконини беради.
 
Ушбу ташаббус СARECга аъзо давлатлар божхона хизматлари томонидан маъқулланди. Тожикистон, Покистон, Хитой, Озарбайжон, Афғонистон, Хитой вакиллари ўз мамлакатлари божхона соҳасида ушбу ташаббусга яқин амалиёт борлиги, улар икки томонлама келишувлар асосида амалга оширилаётгани сабабли, кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун ягона тизимга зарурат борлигини қайд этди. Ягона ахборот тизимини ташкил этиш келгусида минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 
 
Мажлисда Божхона ҳамкорлиги кенгашининг 2019-2020 йилларга мўлжаллаган дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ва Осиё тараққиёт банкининг дастурга аъзо мамлакатларда илғор янгиликларни амалиётга жорий қилиш бўйича кўрсатаётган техник кўмагига алоқадор масалалар муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон жорий йилда CAREC дастурига раислик қилмоқда. Мамлакатимизда 2002-2018 йилларда дастур доирасида қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Мазкур лойиҳалар минтақа давлатларининг жаҳон бозорига қисқа йўллар орқали чиқишини таъминловчи транспорт-транзит йўлакларини шакллантиришга қаратилган.
 
CARECнинг 2020 йилга қадар мўлжалланган стратегияси доирасида мамлакатимизда транспорт коммуникациялари, логистика ва божхона тизимларини модернизация қилиш соҳаларида 24 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
 
Мамлакатимизнинг раислиги доирасида Тошкент шаҳрида дастурга аъзо давлатлар вазирлари конференцияси бўлиб ўтади. Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CAREC) Божхона ҳамкорлик қўмитасининг мажлиси ушбу нуфузли тадбирга тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Манба: ЎзА

Поделиться