Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хорижий инвестор 800 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритди
2019-06-20 | Иқтисодиёт
Бухоро туманида пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона фаолият кўрсата бошлади. ”Soltani Shoes” масъулияти чекланган жамияти негизида ташкил топган корхонага эронлик инвестор томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилди.
Бу эса цехларни замонавий технология асосида жиҳозлаш ва экспортбоп маҳсулот тайёрлаш имконини берди. 30 тадан зиёд янги иш ўрни яратилди. Маҳаллий хом ашё асосида ишловчи корхона йилига 20 минг жуфт пойабзални буюртмачиларга етказиш қувватига эга.
Таъкидлаш лозимки, мазкур лойиҳа давлатимиз раҳбарининг шу йил 29 – 30 март кунлари Бухоро вилоятига қилган ташрифи пайтида берилган топшириқ ва вазифалар доирасида амалга оширилди. Жорий йил охирига қадар туманда ана шунга ўхшаш умумий қиймати 1,4 триллион сўм бўлган 65 та бизнес лойиҳани рўёбга чиқариш мўлжалланган.
Манба: «Халқ сўзи»