Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Темурбеклар мактабининг илк битирувчилари

2019-06-20 | Жамият

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда Самарқанд Темурбеклар мактабининг биринчи битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ, Самарқанд ҳарбий прокуратураси вакиллари, Темурбеклар мактаби жамоаси, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
 
Маросимда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мактаблар ёшларни Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Бобур каби улуғ аждодларимиз, саркардалар ҳарбий маҳоратларини ўрганган ҳолда Қуролли Кучларимиз учун муносиб кадрлар тайёрлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
 
– Болалигимдан спорт билан шуғулланиб келаман ва ҳарбий бўлишни орзу қилганман, – дейди Темурбеклар мактаби битирувчиси Йўлдош Эргашев. – Шу мақсадда Самарқанд Темурбеклар мактабига ўқишга кириб, икки йил давомида бу ерда ҳарбийликнинг дастлабки кўникмаларини эгалладим. Бугун ушбу мактаб дипломини олар эканман, зиммамда катта бир масъулиятни ҳис қилдим. Келгусида шу соҳада ўқишни давом эттириб, Ватанимизга муносиб ҳарбий бўлишга ваъда бераман.
 
Тадбирда битирувчилар томонидан тантанали юриш, ҳарбий-жанговар чиқишлар намойиш этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться