Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизлар таҳсил олади

2019-06-18 | Таълим

Шу йилнинг сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон университетларида афғонистонлик хотин-қизларнинг таълим олиши бошланади. Бу ҳақда Европа ташқи муносабатлар хизмати маълум қилди.

Мазкур таълим лойиҳаси мана шу икки мамлакатнинг БМТ билан ҳамкорлигида ишга туширилди. Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ишлари якунланди ва 2019-2020 ўқув йилида ҳаётга татбиқ этила бошланади.
 
Биринчи талабалар сентябрда ўқишни бошлайди. Таълим инглиз тилида бошланади ва кейин Афғонистоннинг ўзи танлайдиган соҳаларга - асосан статистика ва тоғ-кон секторига ўтилади.
 
“Афғонистон томони малакали мутахассислар зарур бўлган соҳани белгилайди. Тахминан 50 нафар, энг кўпи билан 100 нафар хотин-қиз бу дастурда иштирок этади. Бу тажриба лойиҳаси, агар муваффақиятли бўлса, у ҳолда БМТ бундан кейин ҳам лойиҳани қўллаб-қувватлайверади”, – дея маълум қилди Европа ташқи муносабатлар хизмати.

Манба: ЎзА

Поделиться