Мулоқотда журналистлар вазир Шерзод Кудбиевга Корея ҳамда Ўзбекистонда бугунги кунда қайси касбларга бўлган талаб юқори ёки пастлиги, бу борада келгусида қилиниши режалатирилаётган ишлар борасида савол берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари ва мутасаддилари иштирокидаги очиқ мулоқот давом этмоқда.
Мулоқотда журналистлар вазир Шерзод Кудбиевга Корея ҳамда Ўзбекистонда бугунги кунда қайси касбларга бўлган талаб юқори ёки пастлиги, бу борада келгусида қилиниши режалатирилаётган ишлар борасида савол берди.
– Асосий талаб ишчи мутахассисларга бўляпти, – деди Ш.Кудбиев. – Бизда оддий энагалар, пайвандчилар, катта машиналар ҳайдовчилари, булдозер, кранчилар, электриклар етишмайди. Иш берувчилар хориждан ишчи чақириб ишлатади, уларда қаноатсизлик синдироми пайдо бўлмоқда. Бу муаммоларни олдини олиш учун келгусида миллий малака тизими ташкил этилади. Келгусида Ўзбекистон фуқаролари малака паспорти олиши мумкин.
Манба: ЎзА