Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори WTCF раҳбарияти билан учрашди
2019-06-17 | Туризм
Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори Д.Нарзикулов «Beijing Expo 2019» кўргазмаси доирасида WTCF раҳбарияти билан учрашди. Унда туризм соҳаси истиқболлари ҳақида сўз юритилди.
WTCF туристик шаҳарларнинг халқаро йўналишлар сифатидаги жозибадорлигини, уларнинг хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, шунингдек туристик шаҳарлар ва ҳудудларда мувозанатли иқтисодий ҳамда ижтимоий тараққиётни таъминлашга кўмак беришга йўналтирилган.
Таъкидлаш жоизки, Д.Нарзикулов Пекинда ўтказилган «Beijing Expo 2019» кўргазмасида Самарқанднинг туристик салоҳиятига оид тақдимот ўтказди. Кўргазмага ташриф буюрган минглаб иштирокчилар Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишга катта қизиқиш билдиришди.
Самарқанд шаҳрига WTCF га аъзолик сертификатини расмий топшириш маросими 2019 йилнинг сентябрида Ҳелсники (Финляндия)да ўтказиладиган Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерациясининг навбатдаги саммитида бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги