Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбектелеком» АК Wi-fi симсиз тармоқлари фойдаланувчиларини идентификациялаш ва авторизациялаш учун янги хизматни таклиф қилади

2019-06-17 | Технологиялар

Бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб Wi-fi тармоқлари фаол ривожланмоқда, уларнинг узликсиз ишлаши учун фойдаланувчиларни идентификациялаш ва авторизациялаш зарур.

Шу муносабат билан «Ўзбектелеком» АК ҳамкорларига симсиз wi-fi тармоқлари фойдаланувчиларини идентификациялаш ва авторизациялаш учун янги хизмат турини таклиф этди, яъни ушбу хизмат СМС-хабарлар авторизацияси тизимини ва брендланган саҳифаларни ўз логотипи билан лойиҳалаштириш имконини ўзида жамлайди.
 
Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг бажарилиши, шунингдек, тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари доирасини кенгайтириш мақсадида жорий этилди.
 
Компания ҳамкорларига 1 та уланиш нуқтаси майдонидан тортиб, 50 тадан 100 тагача уланиш нуқтаси майдонигача бўлган 5 та тариф режа таклиф этилади. Хизмат нархи ойига 150 000 — 2 500 000 сўмни ташкил этади.
 
Бунда Интернет-трафик учун тўлов Операторнинг тасдиқланган тарифларига мувофиқ амалга оширилади ва фойдаланувчи Оператор тавсиясига биноан қурилмаларни мустақил равишда сотиб олади.
 
Бир почта манзилидан Интернет тармоғига кириш хизмати ойлик абонент тўлови ҳажми 4 миллион сўм ёки ундан кўп бўлган тариф режасига уланишда, бепул асосда симсиз wi-fi тармоғидан фойдаланувчилар шахси идентификацияси бўйича (5 та кириш нуқтаси) 1 та майдонни тақдим этиш мумкин.
 
Янги хизмат, хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланувчиларни идентификациялаш ва авторизациялаш учун ўз хизматларини яратишга сарф-харажат қилмасдан хусусий Wi-fi тармоқларини тезлик билан ташкил этиш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться