Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Попда меваларни саралаб ва қайта ишлаб экспортга чиқариладиган корхона ишга туширилди

2019-06-14 | Иқтисодиёт

Поп туманида “Namangan agrologistik” маркази ўз фаолиятини бошлади. Хорижнинг илғор технологияси билан жиҳозланган корхонада мевани саралаш, музлатиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш йўлга қўйилган. Тайёр маҳсулотнинг асосий қисми ташқи бозорга чиқарилади.

Бу ерда барпо этилган 3200 тонна сиғимга эга бўлган музлаткич омбор мажмуаси газ тизимида ишлайди. Италиянинг ЮНИТЕК фирмасидан келтирилган линия ёрдамида соатига 8 тонна мевани саралаш мумкин. Қабул қилинган маҳсулотни қайта ишлашга мўлжалланган технология эса бир кеча кундузда 250 тонна олма, 85 тонна олхўри ва 85 тонна малинани табиий шарбатга айлантиради.

- Технологик линиямизда лимон, мандарин, апельсин сингари цитрус меваларни ҳам қайта ишласа бўлади, -дейди марказ бош технологи Акмал Низомов. – Ҳозирча ишни тасарруфимиздаги ерларнинг 4 гектарида парваришланган малина мевасидан шарбат тайёрлаш билан бошлашни мўлжаллаб турибмиз.

Наманган замини маҳсулотларини қабул қилишни бошлаган корхона жамоаси қадоқланган гилоснинг дастлабки туркумини Хитой Халқ Республикасига экспорт қилишга улгурди.

Маълумот учун айтиш лозимки, 70, 8 миллиард сўм сармоя эвазига амалга оширилган мазкур лойиҳа шарофати билан 250 киши учун меҳнат ўринлари яратилди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться