Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент давлат аграр университети Германия олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2019-06-14 | Таълим

2018 йил Тошкент давлат аграр университетида Германиянинг Лейбниц номидаги қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантириш институти (ИАМО) билан ҳамкорликда “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” қўшма кафедраси ташкил қилинган эди.

Ҳозирги кунда бу кафедрада 3 нафар ўзбекистонлик докторантлар таҳсил олмоқда. Докторантларга Германиянинг ИАМО, Халле, Гиссен ва Хоэнхайм университетлари етакчи профессорлари таълим бермоқда.

Ушбу ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Тошкент давлат аграр университетига 2019 йилнинг 13 июнь куни ИАМО директори, профессор Томас Глаубен бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ташриф давомида иккита таълим муассасаси ўртасида илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари, жумладан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида органик маҳсулотларни сертификатлаш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш каби долзарб йўналишларда янги инновацион лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илм-фани ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси инобатга олиб профессор Томас Глаубенга университет томонидан Тошкент давлат аграр университети “Фахрий доктори“ унвони берилди.

Манба: ЎзА

Поделиться