Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси демаркацияси бўйича Жиззах шаҳрида музокалар бўлиб ўтди
Аввал эришилган келишувларга мувофиқ 2019 йилнинг 10-14 июнь кунлари Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди ҳамда Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси участкасида дала демаркация ишлари бажарилиши юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича Элчиси Зулфия Аманжолова тегишли Баённомани имзоладилар.
Учрашув анъанавий дўстлик муҳитида ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги