Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

2019-06-14 | Таълим

Ўқишни кўчириш (шу жумладан, хорижий ОТМдан ҳам) ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача (ўша куни ҳам) бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилади. 

Ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 15 июлига қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади.

Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ариза (ариза бланкалари ҳудудий ишчи гуруҳига мурожаат қилинган вақтда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади);
2. Паспорт нусхаси;
3. Рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхаси.

Қайд этилган ҳужжатлардан бошқа, кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас (тавсиявий ҳарактерга эга).

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар (масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг Даволаш иши таълим йўналишига кўчирмоқчи бўлганлар - биология, кимё, она тили ва адабиёти фанларидан имтиҳон топширадилар).

Мазкур махсус синовларнинг ўтказилиш шакли ва муддати ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгилангандан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий-веб сайтида эълон қилинади.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича:

Четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан танишиб чиқишлари тавсия этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться