Тошкент тиббиёт академиясида 2017 йили Жанубий Корея университети билан ҳамкорликда атроф-муҳит ва инсон саломатлиги йўналишида қўшма магистратура таълими босқичи очилган эди.
Ҳозирги кунда бу йўналишда 23 нафар талаба таълим олмоқда. Жорий йилда 13 нафар битирувчи магистрлик ишининг бирламчи апробациясини Жанубий Корея университетида ҳимоя қилди.
Битирувчиларни диплом билан тақдирлаш маросимига Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари мутасаддилари, Жанубий Корея университетидан вакиллар, соҳа мутахассислари таклиф этилди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида 12-13 июнь кунлари атроф-муҳит ва инсон саломатлиги муҳофазасининг долзарб муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди.
Манба: ЎзА