Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек узуми ва гилосидан энди мисрликлар ҳам баҳраманд бўлади

2019-06-13 | Иқтисодиёт

Бунга мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат ўсимлик карантини инспекцияси ва Миср қишлоқ хўжалиги ва мелиорация вазирлигининг Марказий ўсимлик карантини бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик натижасида эришилди.

"Ўзбекистон заминида етиштирилган узум ва гилос маҳсулотларини Миср бозорига олиб киришга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилингани ҳақида Сизни хабардор қилишдан мамнунмиз”, дейилган Марказий ўсимлик карантини бошқармаси раҳбари Аҳмад ал-Аттарнинг мамлакатимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини инспекцияси бошлиғи Иброҳим Эргашевга йўллаган мактубида.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз элчихонаси Миср Президентининг 2018 йил сентябрь ойида Тошкентга амалга оширган расмий ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» доирасида изчил фаолият олиб бормоқда. Ушбу ҳужжатга Ўзбекистондан ҳўл, қуритилган ва музлатилган мева ҳамда сабзавотларни Миср бозорига экспорт қилиш учун карантин рухсатномасини олиш бўйича топшириқ берилган эди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться