Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирликлари ҳуқуқий хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2019-06-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 10-11 июнь кунлари Ереван шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шартнома-ҳуқуқий департаменти делегацияси МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқий хизматлари раҳбарлари Маслаҳат қўмитасининг 26-мажлисида иштирок этди.

Тадбир давомида Ҳамдўстлик доирасидаги норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштиришга қаратилган Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича услубий тавсиялар, МДҲ иштирокчи давлатларига юбориладиган Делегацияларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенциянинг янги таҳрирдаги лойиҳалари, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Олтинчи қўмитаси кун тартибидаги масалалар ва БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган мавзулар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться