Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатар элчиси билан учрашув

2019-06-07 | Сиёсат

2019 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ҳамад ал-Хажрийни (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилгандан сўнг Вазир Элчини Ўзбекистондаги фаолияти бошлангани билан табриклади ва унга икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасида самарали натижаларга эришишини тилади.
 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон – Қатар муносабатларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Бунинг учун томонларда савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда сезиларли салоҳият борлиги эътироф этилди.
 
Йилнинг иккинчи ярмида Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш таклифи ёқланди.
 
Учрашувда баъзи минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться