Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Надия Дусанова Хитой Гран-присида олтин медални қўлга киритди

2019-06-06 | Спорт

Айни кунларда Хитойнинг Цзян Цзинь ва Цзюлунпо шаҳарларида енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

МОҚнинг ёзишича, мусобақанинг биринчи босқич беллашувларда иштирок этаётган 3 иштирокчимиздан 2 нафари ушбу босқични медаль билан якунлади.
 
Баландликка сакраш баҳсида Надия Дусанова 1.89 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Руслан Қурбонов уч ҳатлаб секторида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 100 метрга югуриш беллашувида эса Нигина Шарипова тўртинчи натижани қайд этган. Регламентга кўра, 7 июнь куни Гран-прининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
 
Батафсил:
 
Баландликка сакраш, аёллар
 
1. Надия Дусанова – 1.89 метр
2. Надежда Дубовитская (Қозоғистон) – 1.86
3. Ван Цуейи (Хитой) – 1.83
 
Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар
 
1. Фан Яоцин (Хитой) – 17.17 метр
2. Цу Чиалон (Хитой) – 16.72
3. Руслан Қурбонов – 16.33
 
100 метр, аёллар
 
1. Ольга Сафронова (Қозоғистон) – 11.54 секунд
2. Кристина Кнотт (Филиппин) – 11.62
3. Ле Ту Чинх (Вьетнам) – 11.71
4. Нигина Шарипова – 11.79.

Манба: ЎзА

Поделиться