Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти номига қутловлар келмоқда
2019-06-05 | Сиёсат
Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Уларда мамлакатимиз халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев
Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти