Шу ҳафта охирида, аниқроғи 7-9 июнь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳри каратэ бўйича Премьер-лига туркумига кирувчи йирик мусобақага мезбонлик қилади.
Унда жаҳон рейтингининг юқори ўринларида турувчи спортчилар иштирок этади. Улар сафида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Шанхай татамиларида омадини синаб кўради.
Премьер-лига мусобақаси келгуси йил Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Шу сабабли ҳам Премьер-лига мусобақалари сайёрамизнинг энг кучли каратэчиларини жамлайди.
Шанхай Премьер-лигасида Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
Эркаклар:
-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов
-67 кг: Санжар Абдукаримов
-75 кг: Достонбек Отаболаев
Аёллар:
-50 кг: Баҳринисо Бабаева
Манба: ЎзА