Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дунё полвонлари Бухорода беллашади

2019-06-03 | Спорт

Шу йил 7-12 июнь кунлари Бухоро шаҳридаги “Бухоро” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади.

Илк маротаба ташкил этилаётган халқаро турнирда Эрон, Ҳиндистон, Италия, Мексика ва Жанубий Африка Республикаси каби дунёнинг 50га яқин давлатидан 100дан ортиқ номдор полвонлар ғолиблик учун беллашиши кутилмоқда.
 
Халқаро турнирда эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг гача ҳамда 100 кг дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, аёллар 52, 63 ва 78 кг гача бўлган вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 3000 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 2000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.
 
Дастурга мувофиқ, 8 июнь куни кечки пайт “Бухоро” стадионида турнирнинг тантанали очилиш маросими ва катта концерт ташкил этилса, 9-10 июнь кунлари кечки пайт шу стадионда кураш беллашувлари ўтказилади.

Манба: ЎзА

Поделиться