Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бир кунда Президент мактабларига жами 786 нафар номзод ҳужжат топширди

2019-06-02 | Таълим

1 июнь куни, Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019-2020 ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш бошланди.

Шу куни соат 18:00 га келиб, жами 786 нафар номзод ҳужжат топширган. Президент мактаблари махсус сайтида келтирилишича, улардан 394 нафари Хива шаҳридаги Президент мактаби учун бўлса, яна 187 нафар номзод Тошкентда, 106 нафар номзод Наманганда ва 99 нафари Нукус шаҳрида ўқиш истагини билдирган.
 
Ҳужжат топширган номзодларнинг 397 нафари ўғил бола ва 389 нафари қиз болалардан иборат.
 
Президент мактабига ҳужжат топширган номзодларнинг умумий сони биринчи қабул куни юзасидан синфлар кесимида қуйидагича тақсимотни ташкил этди:
 
326 нафари 4-синф;
 
161 нафари 5-синф;
 
127 нафари 6-синф;
 
87 нафари 7-синф;
 
83 нафари 8-синф;
 
2 нафари 9-синф.
 
Хабарда қайд этилишича, 719 нафар номзодларнинг ҳужжатлари қабул қилинган бўлса, 37 нафар номзодларнинг ҳужжатларидаги камчиликлари учун рўйхатга олинмаган. Қолган ҳужжатлар ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться