Истамбулда Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги инвестицион жозибадорлиги тақдимоти намойиш этилди
Туркия Республикасининг пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққулов Туркия Республикаси Савдо-саноат палаталари иттифоқи бошқаруви аъзоси, Анқара Савдо биржаси раиси Фаиқ Явуз билан учрашув ўзаро ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Савдо-саноат палаталари уюшмаси ва биржалар иттифоқи (ТОББ) 1950 йил 8 мартда ташкил этилган.
Ушбу ташкилот, хусусий секторнинг давлат идораларида манфаатларини ифодаловчи Туркиянинг энг йирик нодавлат ташкилоти. Иттифоқнинг бугунги кундаги раиси Рифат Хисарджыклыоглу.
Миллий қонунчилигига мувофиқ, Туркия савдо ва биржалар палатасига аъзолик, хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурийдир. ТОББ, Туркиядаги 360 та минтақавий савдо-саноат ва товар биржаларини бирлаштириб, ҳозирда 1млн 600 минг та тадбиркорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлардан иборат аъзолари мавжуд. ТОББнинг раисини ташкилотга аъзо бўлган тадбиркорлар ичидан овоз бериш йўли билан сайланади.
Ташкил этилган ўзаро ҳамкорлик учрашувида, 2018 йил 12-14 декабрь кунлари бўлиб ўтган Савдо-саноат палаталари уюшмаси ва биржалар иттифоқи таркибига кирувчи ташкилотнинг йиғилишда келишилган «Ўзбекистон инвестицион форуми»ни Туркияда ўтказиш масаласи юзасидан ўзаро фикр алмашиб олинди.
Шунингдек, ушбу форумни Туркияда қайси саналарда ташкил этиш юзасидан ҳамда форумга алоқадор ташкилий жараёнлардаги барча маслаларга тўхталиб томонлар ўз таклифларини билидириб ўтишди. Музокаралар якунида эса ТОББнинг раҳбарияти ушбу форумни жорий йил сентябрь ойларида Истамбулда ташкил этишни таклиф қилди.
Ўз навбатида Туркия Республикаси Савдо-саноат палаталари иттифоқи бошқаруви аъзоси, Анқара Савдо биржаси раиси Фаиқ Явуз, ТОББ томонидан тўлиқ барча форумни ўтказишга алоқадор давлат ташкилотлари ва керакли нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ҳамда салоҳиятли сармоёдорларни жалб этган ҳолда тадбирни юқори савияда ташкил этиш масалаларини ўз зиммасига олишини маълум қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан эса, Истанбулда ташкил этиладиган форум доирасида Туркиянинг маъсул давлат ташкилотлари раҳбарлари ва салоҳиятли инвесторларига Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги инвестицион жозибадорлигини тўлақонли очиб берадиган маълумотларга бой тақдимотни намойиш этилишига келишилиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги