Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Малайзия Элчихонасига ташриф
2019-05-27 | Сиёсат
2019 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳридаги Малайзия Элчихонасига ташриф буюрди.
ТИВ раҳбари Малайзия Подшоҳининг отаси, собиқ Малайзия Подшоҳи ва Паҳанг штати Султони Аҳмад Шоҳ Ал-Мустаин Биллаҳ ибни Ал-Маҳрум Султон Абу Бакар Риаятуддин Ал-Муадзам Шоҳнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва Элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига тегишли қайд киритди.
Элчи Ҳенди Ассан Ўзбекистон томонига Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайғули лаҳзаларда Родшоҳ ва дўст Малайзия халқига ҳамдардлик ва далда сўзлари битилган мактуби учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги