Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МТМ фаолиятини текшириш тартиби бўйича маълумот

2019-05-23 | Таълим

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби бўйича қисқача маълумот.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги №352-сон «Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорида қайд этилган муҳим бандлар:

◾️ МТМда режалаштирилган текширувларни ўтказиш ваколатли текширув органлари томонидан, фақатгина йиллик текширув режа-графиги бўйича амалга оширилади;

◾️ МТМларининг йиллик текширув режа-графиги лойиҳаси, МТМларининг тўлиқ рўйхати, уларнинг манзиллари, тўлиқ номи, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишиш мақсадида режали текшириш даврларини аниқ кўрсатган ҳолда, электрон кўринишда тақдим этилади; 

◾️ Янги ташкил этилган МТМнинг режали текшируви, қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, 2 йил давомида ўтказилмайди; 

◾️ МТМнинг фаолиятини режали ва режасиз текшириш даври 10 календарь кунидан ошмаслиги лозим.

МТМни фақатгина режалаштирилган асосда ва Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда текшириш ҳуқуқига эга ваколатли давлат органлари ва идоралари:

1. Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар орасида қонунбузарлик ва назоратсиз қолиш профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари; 

2. Ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати; 

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитар-эпидемиологик назорат давлат хизмати; 

4. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

5.Фавқулотда вазиятлар вазирлиги;

6.Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

- режалаштирилган текширув - МТМ билан режа-графигига асосан келишилган ҳолда ўтказиладиган текширув;

- режалаштирилмаган текширув - вазирлик ёки идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари тасарруфида бўлган МТМларни тасдиқланган режа-графигидан ташқари,  келишилган ҳолда ўтказиладиган текширувдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться