Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим соҳасида жаҳон тажрибаси

2019-05-23 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 16-18 май кунлари Навоий вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда АҚШнинг Питсбург давлат университети профессори Жуди Сметана ва А.Авлоний номидаги ХТТРМХҚТМОИ ректори, профессор Н.Рахманкулова томонидан “Фулбрайт” дастури лойиҳаси асосида «Катта ёшдагиларни ўқитиш назарияси» мавзусидаги маҳорат дарслари ўтилди.

Профессор Жуди Сметана маҳорат дарсларини ADDIE A – analysis - таҳлил, D -design - ташкиллаштириш, D- development- ривожлантириш, I – implementation - татбиқ қилиш, E –evaluation - баҳолаш модули бўйича олиб борди.

Семинар якунида истирокчилар таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш, ўқув машғулотида замонавий технологияларни қўллаш ва дарс жараёнини таҳлил қилиш бўйича педагогик маҳоратга эга бўлишди. Шу билан бирга Питсбург давлат университети тажрибаси билан яқиндан танишишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться