Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Беларусь: Ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-05-22 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида 21 май куни Беларусь Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи – Беларусь мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Олег Белоконев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Павел Эргашев билан учрашувда мудофаа соҳаси бўйича ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашинувларни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасида қарор топган мустаҳкам дўстлик алоқалари сабаб ўзаро ишонч руҳидаги муносабатлар ривож топаётгани алоҳида таъкидланди. 2018 йилнинг сентябрь ойида Беларусь Республикаси Президентининг мамлакатимизга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди.

Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Павел Эргашев Беларусь Республикаси билан ҳарбий ва ҳарбий-техника соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини билдирди. Ўз навбатида, меҳмонлар мазкур ташриф ҳарбий соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашиш имконини беришини қайд этди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Хотира майдонида бўлиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Шу куни Беларусь делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлиб, олий ҳарбий таълим муассасаси фаолияти, шунингдек, ҳарбий кадрларни тайёрлашдаги янгича ёндашувлар билан танишди. Меҳмонлар ҳарбий кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, уларга яратилган шароитларни юқори баҳолади.

 

А.МУСАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться